
"Арсенал" Грецияда "Олимпиакос" дарвозасига 3 та гол урди (видео)
УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасида “Арсенал” сафарда “Олимпиакос” меҳмони бўлди.
Голларга бой бўлган ўйин 1:3 ҳисобида “канонирлар”нинг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Арсенал” сафида Мартин Эдегор (34'), Габриэл Магальяйнс (80') ва Муҳаммад эл-Ненни (85') гол муаллифи бўлган бўлса, “Олимпиакос”нинг ягона жавоб голини Юссеф Эл-Араби (58') киритди.
Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:
Фикрлар