“Арсенал” ҳар иккита ўйинда гол ураётган ҳужумчини олади

“Арсенал” ҳужум чизиғини кучайтирадиган форвард қидиряпти. Айни пайтда “тўпчилар”га “Сантос” ҳужумчиси Маркос Леонардонинг номзоди маъқул келиб турибди.

20 ёшли футболчининг самарадорлиги тобора ошиб бормоқда. Маркос жорий чемпионатда 36 та ўйинда рақиблар дарвозасини 17 марта ишғол қилиб, жамоадошларига тўртта голли пас узатди.

Таниқли инсайдер Экрем Конурнинг маълум қилишича, “Арсенал” бош мураббийи Микель Артета Маркос Леонардонинг истеъдодини юқори баҳоламоқда ва айнан мана шу ҳужумчини ўз жамоасида кўрмоқчи.

Маркос Леонардо “Сантос” таркибида жами 155 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига 50 та гол ва 11 та ассист расмийлаштирган. Унинг трансфери 17 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!