"Арсенал" ҳайдаган ҳужумчи олтита суперклубдан таклиф олди
“Арсенал” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг тез орада клубни тарк этади ва узоқ вақт ишсиз қолмайди.
Хабарингиз бор, габонлик тўпурарнинг бош мураббий Микель Артета ва клуб хўжайинлари билан муносабати бузилган. Онасини кўргани Францияга кетиб, айтилган вақтдан бир кун кеч келган ўйинчидан сардорлик ваколати олиб қўйилди, ўзи машғулотлар ва расмий учрашувлардан четлатилди.
Саломатлигида юзага келган муаммо туфайли ўз юрти терма жамоаси сафида Африка Миллатлари кубогида қатнаша олмаган 32 ёшли ҳужумни айни пайтда ўзига янги жамоа танлаш билан банд.
Унга Европанинг ўзидан олтита таклиф борлиги айтилмоқда. Обамеянг бошқа қитъадан бўлаётган чорловлар уни қизиқтирмаслигини билдирди. Айни пайтда машҳур тўпурарга ПСЖ, “Барселона”, “Милан”, “Ювентус”, “Севилья” ва “Марсель” иш беришга тайёр турибди.
Обамеянг жорий мавсумда “Арсенал” сафида 15 маротаба майдонга тушиб, еттита гол урди ва бир жуфт ассистни амалга оширди.
Фикрлар