“Арсенал” ҳеч ким танимайдиган футболчини олмоқчи

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

22 йиллик танаффусдан кейин Англия чемпионлигини қўлга киритган “Арсенал” ёзги трансферлар ойнаси даврида таркибини кучайтиришни кўзламоқда.

“Канонирлар” Бундеслигадаги “Аугсбург” жамоасининг ёш ҳимоячиси Ноакай Бэнксни диққат билан кузатмоқда.

Маълумотларга кўра, “Арсенал” скаутлари “Аугсбург” футболчисининг ўйинларини бир неча марта жонли тарзда кўриб келган.

Ноакай Бэнкс ушбу мавсумда ишончли ўйинлари билан кўпчилик эътиборини тортди. Унинг жисмоний кучи, тўп билан муомаласи ва ҳимоядаги ҳаракатлари юқори баҳоланмоқда.

“Арсенал” келажак учун иқтидорли ҳимоячиларни излаётгани айтилмоқда ва Бэнкс клубнинг асосий кузатувидаги футболчилардан бирига айланган.

Ҳозирча расмий таклиф ёки музокаралар ҳақида маълумот йўқ, аммо ёзги трансфер ойнаси яқинлашгани сари қизиқиш кучайиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!