"Арсенал" ҳимоячиси А Серия грандларининг эътиборига тушди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Сеад Колашинац фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 26 ёшли босниялик футболчига “Рома” ва “Наполи” клубларидан қизиқишлар мавжуд.

Неаполликлар Колашинацни жорий қишки трансферлар даврида сотиб олишмоқчи. Римликлар эса уни ёзда шартномаси якунланадиган Александар Коларов ўрнига мавсум якунлангач таркибга жалб этишмоқчи.

Маълумот учун, Колашинацнинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум АПЛда жами 14 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!