"Арсенал" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир жамоасига ўтмоқда
"Арсенал" ҳужумчиси Эдди Нкетиа фаолиятини Лондоннинг "Кристал Пэлас" клубида давом эттиради.
Фабрицио Романога кўра, ҳужумчи борасида клублар келишиб олишди. Трансфердан "канонирлар" 25+5 миллион евро ишлаб олади.
25 ёшли инглиз "Арсенал" академиясида таҳсил олган бўлиб, 2019 йилдан бери асосий клуб таркибида ҳаракат қилиб келади.
Нкетиа жамоанинг асосий ҳужумчиси бўла олмаганидан кейин ўзига бошқа клуб излашни бошлаганди. Уни "Марсель" сотиб олишга яқин келди. Аммо французлар "Арсенал" билан келиша олмади.
Фикрлар