“Арсенал” ҳужумчиси рақиб жамоага ўтиб кетяпти

“Арсенал” ҳужумчиси Эдди Нкетиа ёзги трансферлар ойнаси охиригача премьер-лиганинг бошқа жамоасига ўтиб кетмоқчи.

22 ёшли англиялик футболчига “Кристал Пэлас” бош мураббийи Патрик Виейра жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Бургутлар” ёш ҳужумчи учун “канонирлар”га 10 миллион фунт таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Нкетианинг клуб билан шартномаси мавсум охирида якунланади. “Арсенал” у билан ҳамкорликни узайтирмоқчи эмас.

Ўтган мавсумда 17 та учрашувда бир жуфт гол урган Нкетиа жорий чемпионатда ҳали майдонга туширилгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!