
"Арсенал" ижарадаги футболчисини сотиш орқали қанча маблағ ишлаб олмоқчи?
"Aрсенал" Генрих Мхитарянни сотишга тайёр. Лондонликлар камида 17 миллион евро ишлаб олиш ниятида.
Мхитарян 2019/20 йилги мавсумни ижара асосида "Рома"да ўтказмоқда. Унинг шартномасида эса римликлар 31 ёшли арманни сотиб олишлари мумкинлиги тўғрисидаги банд мавжуд.
Мхитарян Рим жамоаси сафида 20 та ўйинда 6 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. “Transfermarkt.cом” портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳолаган.
Comments