"Арсенал" испаниялик ярим ҳимоячи билан музокаралар олиб бормоқда
"Арсенал" испаниялик ярим ҳимоячи Микель Меринони ўз сафига қўшиб олиш учун ҳаракат қилмоқда. Томонлар ўртасида музокаралар давом этяпти, дея хабар берди инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, келаси ҳафтада Эмиль Смит-Роу жамоани тарк этиши билан "канонирлар" ушбу трансфер учун фаол ҳаракат қилади. Футболчини рози қилишда муаммо бўлмайди.
"Реал Сосьедад" ярим ҳимоячи учун қанча сўраши қизиқ бўлади. Сабаби, нарх борасида миш-мишлар йўқ. Мерино сўнгги йилларда ўз боҳосини кўтариб олди. У якунига етган мавсумда жамоаси таркибида 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 8 та ассист амалга оширди.
Меринога АПЛ бегона эмас. У 2017-2018 йиллар давомида "Ньюкасл"да ҳаракат қилган. Шундан кейин футболчини "Реал Сосьедад" 12 миллион еврога сотиб олган.
Фикрлар