"Арсенал" жаҳон чемпионини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 28 май, 2019, 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг "Арсенал" клуби агарда эртага Европа лигасида ғолиб чиқса, мавсумлар оралиғида мега-трансферни амалга оширади.

Tecno

Mirror нашрининг хабар беришича "канонирлар" Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишса, "Барселона" ҳимоячиси Самуэль Умтитини сотиб олишга уруниб кўришади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ каталонияликлар раҳбарияти тиззасидан олган жароҳатини операция қилдиришни хоҳламагани учун 25 ёшли франциялик футболчини трансферга қўйишга қарор қилгани, бироқ Умтити жамоадан кетмоқчи эмаслиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Умтити жорий мавсумнинг асосий қисмини жароҳат сабаб ўтказиб юборди ва бор йўғи 12та ўйинда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!