Суперклуб: Жароҳати жонга тегди, бу юлдузни йўқотамиз!
Англия Премьер-лигасида пешқадамлик қилаётган ва бу мавсум чемпионликка асосий даъвогар ҳисобланган “Арсенал” раҳбарияти ёзги трансферлар даврида италиялик ҳимоячи Рикардо Калафьорини сотиб юборишга қарор қилди.
Клуб мутасаддилари 23 ёшли футболчининг доимий жароҳатларидан хавотирга тушган ва ундан тезроқ қутилмоқчи. Бу ҳақда Football Insider нашри журналистлари хабар берди.
Рикардо Калафьори яқинда жароҳатидан тузалиб, Англия кубоги доирасида “Уиган” билан бўладиган учрашувга тайёрланиш жараёнида яна янги жароҳат орттириб олди.
Италиялик футболчи “Рома” тарбияланувчиси ҳисобланади. Фаолияти давомида “Женоа”, “Базель” ва “Болонья”да ҳам тўп тепган.
“Арсенал” бу ҳимоячини 2024 йилнинг ёзида “Болонья”дан 45 миллион еврога сотиб олган ва беш йиллик шартнома имзолаган.
Рикардо Калафьори жорий мавсумда барча мусобақаларда 24 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари, битта гол ва учта ассист муаоллифи ҳам бўлди.
Фикрлар