"Арсенал" Каталонияга таклиф юборди

CHERY AUTO

"Арсенал" "Эспаньол" ярим ҳимоячиси Марк Рока хизматларига қизиқиш билдирмоқда

Tecno

Лондон клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида марказий ярим ҳимояни кучайтиришни мақсад қилишган. Испаниянинг Sport  нашри маълумотига кўра, "тўпчилар" каталонияликлар раҳбариятига 23 ёшли футболчи трансфери масаласида алоқага чиқиб улгуришди.

Роканинг испан клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади. 

Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 33 та ўйинда майдонга тушиб, учта голли узатма муаллифи бўлган.

Олдинроқ, Рока учун "Барселона" ва "Милан" клублари қизиқаётган ҳақида хабар бериб ўтган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!