"Арсенал" катта умидлар билан трансфер қилган футболчисини текинга қўйиб юборди

Лондоннинг «Арсенал» клуби ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришини маълум қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "тўпчилар" футболчи билан шартномани бекор қилиб, хайрлашган. 

Мхитарян фаолиятини Италиянинг «Рома» клубида давом эттиради. У Римда 2019 йилнинг сентябридан бери ижара асосида тўп тепмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!