"Арсенал" кичик ҳисобда "Эвертон"ни таслим қилди

АПЛнинг 5-турида "Арсенал" - "Эвертон" майдонига сафар уюштириб, 0:1 ҳисобида зафар қучди. 

Ўйинда ягона голни Троссард урди. Вингер 69-дақиқада Саканинг пасидан кейин ажойиб зарбаси билан ҳисобни очди. 

Ушбу ғалабадан кейин "канонирлар" турнир жадвалида 4-ўринга чиқиб олди. Мерсисайдликлар эса 18-поғонада бормоқда. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!