Ads

Лондоннинг «Арсенал» клуби эгаси Стэн Кронке жамоа шундоқ ҳам футболчилар учун кўп пул сарф этаётганини таъкидлаб ўтди.

“Биз ажойиб шаҳарда яшаяпмиз. Бизнинг жамоа бой тарихга эга ва уни буюк мураббий бошқармоқда. Биз футболчилар учун кўп пул сарф этдик.

Қолган жамоалар ҳақида бошқача гапириш мумкин. Лекин биз ҳақиқатдам ҳам шундай қилдик.

Мен «Арсенал»нинг юқори ўринлар учун кураша олишига ишонаман”, – деб айтиб ўтди Кронке.

Маълумот учун, «тўпчилар» 9 турдан сўнг АПЛда 5 ўринда боришмоқда.