"Арсенал" клуби ҳам хайрияга қўл урди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Арсенал" клуби Буюк Британияга коронавирусга қарши курашиш учун ёрдам берди.

Клуб Лондоннинг Ислингтон туманида 30 мингдан ортиқ идиш-товоқ ва 15 тонна зарур нарсаларни етказиб берди.

Шунингдек, Лондон клуби маҳаллий хайрия ташкилотларига 100 минг фунт стерлинг хайр-эҳсон қилади ва коронавирусга қарши курашиш учун 50 мингни Ислингтон фондига ўтказади.

Маълумот учун, Буюк Британияда коронавирус инфекциясининг 65,438 ҳолати қайд этилди ва 7 986 киши вафот этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!