“Арсенал” кутилмаганда 6 футболчидан воз кечди

Ёзги трансферлар ойнаси ёпилиш арафасида “Арсенал” яна олти нафар футболчига чиқиш эшикларини кўрсатди.

Лондон клуби ёзда таркибни кучайтириш учун катта харажат қилди. Шу боис, раҳбарият ғазнага кирим қилиш учун асосий таркибга кира олмаётган ва мураббийлар штабига керак бўлмай қолган ўйинчилардан бир гуруҳини сотиб юборишга киришди.

Football.London нашрининг ёзишича, “канонирлар” Флоран Балогунни “Монако”га пуллади. Унинг ортидан Роб Холдинг, Нуно Тавареш, Альберт Самба Локонг, Николя Пепе ҳамда Седрик Соареш ҳам кетиши керак.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, клуб спорт директори бу футболчиларга 1 сентябрга қадар янги иш жойи топиб бериши талаб этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!