"Арсенал" "Лидс" дарвозасига 4 та гол урди. Обамеянгдан хет-трик (видео)

Англия премьер-лигасининг 24-турида “Арсенал” ўз майдонида “Лидс”ни қабул қилди.

“Эмирейтс”да кечган ўйин голларга бой бўлди. Шу куни “Арсенал” рақибини 4:2 ҳисобида доғда қолдирди. “Канонирлар” сафида голларни Пьер-Эмерик Обамеянг (13', 41', 47') ва Эктор Бельерин (45') киритган бўлса, меҳмонларнинг икки голига Паскаль Стрейк (58') ва Элдер Кошта (69') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!