
"Арсенал" муҳим 3 очкони қўлга киритди
Англия Премьер-лигаси 4-туридан ўрин олган "Арсенал" - "Шеффилд" учрашуви ўз якунига етди. Унда Микель Артета шогирдлари меҳмонларни 2:1 ҳисобида енгишга эришди.
Шу тариқа, "канонирлар" ҳисобидаги очколар 9 тага етди ва онлайн жадвалда 4-поғонага кўтарилиб олди.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.
- 90+'
Ландстрем яхши имкониятдан фойдалана олмади.
- 90+'
Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Сака ўрнига Мейтленд-Найлз майдонга тушди.
- 83'
ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Макголдрик жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба берди.
- 81'
Себальос ўрнига Жака майдонга тушди.
- 76'
Бэшем ўрнига Шарп майдонга тушди.
- 71'
Ҳамон лондонликлар орқа чизиқда тўпни назорат қилмоқда. "Шеффилд" босим уюштирмас экан, улар шу ҳолатда ўйнашга қарши эмас.
- 68'
"Канонирлар" қисқа узатмаларни бошлаб юборишди.
- 64'
ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Пепе соло юришини гол билан якунлади.
- 63'
Осборн ўрнига Флек майдонга тушди.
- 61'
ГОООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сака боши билан зарба бериб, ҳисобни очди. Бельериндан ассист.
- 58'
Пепе Нкетиа ўрнига майдонга тушди.
- 56'
Бюрке ўрнига МакБёрни майдонга тушди.
- 52'
Обамеянг ўзига узатилган тўпга етиб бора олмади.
- 48'
"Арсенал" иккинчи таймни нисбатан ҳужумкорроқ бошлади. Аммо Уайлдер шогирдлари ҳам тартибли ҳимояланишда давом этмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45'
Танаффус.
- 45+'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Обамеянгнинг чалқанча услубда берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 42'
Бурчакдан узатилган тўпни жарима майдони ичидагилар дарвозага йўналтира олмади.
- 40'
Обамеянгга ҳамон тиббий ёрдам олмоқда.
- 38'
Берг Обамеянгга нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди. Сариқ карточка.
- 35'
Макголдрикнинг зарбаси анча ноаниқ.
- 33'
Ленога нисбатан қоида бузилди.
- 30'
"Арсенал" қарши ҳужумлардан эҳтиёт бўлмаса бўлмайди.
- 27'
"Арсенал"нинг яна бир узутмаси ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Марказдан киришга рақиб имкон бермаяпти. Қанотдан узатилган тўплар эса наф келтирмаяпти.
- 24'
Луизнинг олис масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 20'
Виллианнинг узатмасини Ремздейл ушлаб олди.
- 15'
"Шеффилд" ҳам ҳужумга ўта бошлади. Аммо "Арсенал" ҳимоячилари жарима майдони ичида бехато ўйнамоқда.
- 11'
"Шеффилд" жарима майдонига узатилган тўпларни мунтазам қайтармоқда.
- 9'
Ландстрем ҳужумда қоидани бузди.
- 3'
"Арсенал" дастлабки дақиқаларданоқ фаол.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Жамоалар майдонга тушиб келди.
- 0'
Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. "Арсенал" бугун ўз майдонида "Шеффилд"ни қабул қилмоқда. Ушбу учрашувни матнли тарзда эътиборингизга Абдулвосид Валихонов ҳавола этади.
Фикрлар