"Арсенал" мухлислари тинчланиши мумкин

Габонлик ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг “Арсенал”да қолиши мумкин.

L’Équipe нашри тарқатган хабарга кўра, “канонирлар” 30 ёшли футболчига янги шартнома таклиф қилган. Аммо, янги келишув шартлари ҳозирча ошкор этилмаяпти.

Обамеянг АПЛда 26 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг “Арсенал” билан амалдаги шартномаси эса 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!