"Арсенал" Мхитаряннинг трансферига "чегирма" эълон қилди

"Арсенал" клуби раҳбарияти жамоанинг арманистонлик ярим ҳимоячиси Генрих Мхитаряннинг трансфер нархини пастлатишга қарор қилди.

Mirror нашрининг ёзишича, "канонирлар" Генрихни жорий ёзги трансферлар давридаёқ сотиб, ундан келадиган маблағни янги футболчилар сотиб олишга сарфлашмоқчи. Улар 31 ёшли Михитарянни 11,4 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Генрих Мхитарян жорий мавсумни “Рома” сафида ижарада ўтказмоқда. У бу мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!