"Арсенал" немис футболи келажагини олиб келади

Арсен Венгер бошқарувидаги "Арсенал" жамоасида германиялик футболчи пайдо бўлиши мумкин.
 
Лондон клуби раҳбарияти Германия футболи келажаги дея эътироф этилаётган "Вольфсбург" етакчиси Юлиан Дракслерни ўз таркибига таклиф қилмоқда.
 
23 ёшли футболчи анчадан буён жамоани тарк этиш истагини билдирмоқда. Шу сабабли "Арсенал" қишки трансферлар вақтида германиялик чарм тўп устасини жамоага қўшиб олади.
 
Дракслер ўз жамоаси сафида 10 та ўйинда рақиблар дарвозасини бир маротаба ишғол қилди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!