"Арсенал" Обамеянг ўрнига испаниялик ҳужумчини олиб келмоқчи

"Валенсия" клуби форварди Родриго Морено фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, 29 ёшли испаниялик футболчини "Арсенал" ўз сафида кўрмоқчи. "Канонирлар" уни ёзда жамоадан кетиши кутилаётган Пьер-Эмерик Обамеянг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришмоқда.

Лондонликлар аллақачон Родригонинг трансфери бўйича “кўршапалаклар”га таклиф юборишган, аммо уларнинг қанча пул таклиф қилишаётгани ҳозирча номаълум. Тахминларга қараганда, ушбу трансфер 52-57 млн евро атрофига баҳоланмоқда.

Родриго “Валенсия” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 117 та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 31 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!