"Арсенал" Обамеянгни қанчага қўйиб юборишини маълум қилди
Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни қанчага сотмоқчилиги борасида бир қарорга келди.
The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда, “канонирлар” 30 ёшли габонлик футболчини 34 миллион еврога баҳолашмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади ва футболчи ушбу келишувни узайтиришни хоҳламаяпти. Шу боисдан ҳам “Арсенал” мавсумлар оралиғида уни сотиб, трансферидан пул ишлаб олишга қарор қилди.
Обамеянгга эса "Челси", "Манчестер Юнайтед", "Интер", "Барселона" ва "Реал" клубларидан жиддий қизиқишлар бор. У жорий мавсум “Арсенал” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол уришга эришди.
Фикрлар