"Арсенал" Обамеянгнинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи
"Арсенал" клуби раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянгга янги шартнома тайёрлади.
Mirror нашрининг ёзишича, “канонирлар” шу ёз шартномаси якунланадиган 31 ёшли габонлик футболчи учун 2023 йилгача тузилган янги келишув таклиф қилмоқда. Агар Обамеянг буни имзоласа, йилига 14,5 млн евро маош олади. Таъкидлаш керакки, унинг айни дамдаги маоши 10,4 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Обамеянг “Арсенал” сафида 2018 йилнинг январидан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 108 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 70 та гол ҳамда 15 та голли узатма ёзиб қўйди.
Фикрлар