"Арсенал" Обамеянгнинг нархини эълон қилди

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянг фаолиятини “Барселона”да давом эттириши мумкин.

Diario Sport нашри тарқатган хабарда “канонирлар” раҳбарияти 30 ёшли габонлик футболчини 55 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлиги айтилган. Бироқ, “кўк-анор ранглилар” музокаралар давомида ушбу нархни янада туширишмоқчи.

Пьер-Эмерик Обамеянг жорий мавсум “Арсенал” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва 20 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!