“Арсенал” орзусидаги ўйинчи учун икки футболчини беради
“Арсенал” ва “Атлетико” янги мавсум олдидан шов-шувли тарзда футболчи алмашмоқчи.
Лондонликлар анчадан буён кўз тикаётган Томас Партини олиш учун мадридликларга франциялик футболчилар – Александр Ляказзет ва Маттео Гендузини беришни таклиф қиляпти.
“Аталетико” раҳбарияти бу таклифни маъқуллаб, тўпурар ҳужумчи ва истеъдодли ярим ҳимоячини олишга рози бўлди. Бу рокировка амалга ошиши учун энди Томас Партининг ўзи Лондонга кўчиб ўтишга кўниши керак.
Фикрлар