"Арсенал" ўз сафига "Реал" футболчисини қўшиб олмоқчи
"Арсенал" янги мавсум олдидан ўз сафини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Клубнинг мақсади "Реал" футболчиси Мартин Эдегор.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, лондонликлар норвегиялик ярим ҳимоячини сотиб олишга тайёр. Бу трансферни шахсан бош мураббий Микель Артета талаб қилмоқда.
Ўз навбатида, "қироллик клуби" ҳам 22 ёшли футболчини сотишга қарши эмас. Жамоа раҳбарияти ўз мақсади Килиан Мбаппе трансферига пул топиш учун сотиши мумкин бўлган футболчилар сафида Мартин бор. "Арсенал" ўтган мавсум ҳам Эдегорни ижарага олган эди.
Бу вақт оралиғида у 14 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 гол ва 2 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар