“Арсенал” ўз уйида шарманда бўлди, аммо плей-оффга чиқди (Видео)
Европа Лигаси “Н” гуруҳи 4-турида Лондоннинг “Арсенал” жамоаси ўз майдонида Сербиянинг “Црвена Звезда” клубини қабул қилди.
Ўйин анчагина қизғин курашлар остида ўтди, бироқ ўйин якунига қадар ҳисоб очилмади — 0:0. “Арсенал” халқаро майдонда сўнгги бор 2011 йили “Марсель” билан ўз уйида нурсиз дуранг қайд этганди.
Эътиборли жиҳати шундаки, “Арсенал” мазкур ўйиндан кейин плей-офф масаласини ўзи учун ижобий ҳал қилди.
Фикрлар