“Арсенал” ўзига янги лидер топди

  • 11 августа, 2020, 22:35
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Арсенал” 40 миллион евро эвазига ПСЖга ўтиши кутилаётган Маттео Гендузи ўрнига янги футболчи топиб қўйди.

Tecno

Микель Артета клуб раҳбариятидан “Марсель”да барқарор ўйин намойиш этаётган Морган Сансонни олиб келишни сўрамоқда. Бош мураббий 25 ёшли футболчи майдондан марказида ярим ҳимоячилар етакчисига айланишига ишонмоқда.

Морган Сансон Франция чемпионатида етти мавсумдан бери тўп сурмоқда. У жами 208 та учрашувда майдонга тушиб, 33 та гол урган ва 32 та ассистни амалга оширган. “Марсель” яна икки йил шартномага эга бу футболчини 22,5 миллион еврога қўйиб юборишга тайёр.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию