"Арсенал" посбони "Ньюкасл"га ўтиши мумкин

Хабарингиз бор, "Ньюкасл" посбони Ник Поуп узоқ муддатга сафдан чиққани учун "қарғалар" янги дарвозабон изламоқда. Вариантлар орасига "Арсенал" вакили Аарон Рамсдейл ҳам қўшилди, дея хабар бермоқда "TalkSport" нашри. 

Маълум бўлишича, "канонирлар" ушбу трансфердан 50 миллион евро ишлаб олишни истамоқда, лекин "Ньюкасл" бу нархга футболчини сотиб олмоқчи эмас. 

Рамсдейлдан ташқари Англия клуби яна бир нечта дарвозабонларни кузатиб бормоқда. Миш-мишларга кўра, Де Хеа ҳам номзодлар орасида бор. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!