"Арсенал" ПСЖ ҳимоячиси билан 5 йиллик шартнома имзолайди
Лондоннинг “Арсенал” клуби ўз сафини ПСЖ ҳимоячиси Левен Кюрзава билан кучайтиради. Бу ҳақда France Football нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 27 ёшли футболчи билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаш бўйича келишувга эришишган.
Эслатиб ўтамиз, Кюрзаванинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Леван Кюрзава ПСЖ сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум Франция чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушди.

Фикрлар