"Арсенал" қишда "Атлетико" футболчисини таркибга қўшиб олмоқчи

  • 27 декабрь, 2019, 22:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" Мадрид клуби вингери Тома Лемар "Арсенал"нинг асосий трансфер нишонига айланди. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра “канонирлар” 24 ёшли франциялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олишмоқчи. Айтиш керакки, Лемарнинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун бошқа жамоага ўтишга тайёр.

Маълумот учун, “Атлетико” Лемарни 2018 йил 70 млн евро эвазига “Монако”дан сотиб олган эди. У ўтган давр мобайнида “матрасчилар” сафида 64 та ўйинда майдонга тушишди ва 3 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!