Хориж оммавий ахборот воситалари "Арсенал"нинг "Реал" билан шартномаси якунлангач эркин агентга айланган Серхио Рамосга қандай таклиф билан мурожаат қилганидан хабар топишди.

Goal.com тарқатган хабарга қараганда, "канонирлар" 35 ёшли испаниялик футболчига йилига 17 миллион евро маош ва "2+1" кўринишида шартнома таклиф қилишган. Якунда Рамос йилига 12 миллион евро + бонуслар таклиф қилган ПСЖ билан 2 йиллик шартнома имзолади.

Рамоснинг "Арсенал"ни танламаганига асосий сабаб, бу “канонирлар”нинг янги мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этмаслиги бўлган.

Серхио Рамос “Реал” таркибида 2005 йилдан буён ҳаракат қилиб келаётган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию