"Арсенал" "Реал"дан яна бир футболчини ижарага олмоқчи

"Реал" вингери Родриго Гоэсу "Арсенал"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

El Confidencial нашрининг маълум қилишича, "канонирлар" 19 ёшли бразилиялик футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида ижарага олишни режалаштирмоқда. “Қироллик клуби” раҳбарияти пандемия туфайли юзага келган инқироз даврида футболчини тўлиқ сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Родриго жорий мавсум “Реал” сафида 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 5 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфери 45 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!