"Арсенал" "Реал"нинг ёш ҳимоячисини кузатмоқда
"Арсенал" маълум вақтдан бери "Реал Мадрид" ҳимоячисига қизиқиш билдириб келмоқда. Гап 19 ёшли Виктор Вальдепеньяс ҳақида кетмоқда. У ўтган ҳафта дам олиш кунлари "қаймоқранглилар"нинг асосий жамоаси сафида дебют қилди.
"Transfer News Live"нинг "ESPN Deportes"га таянадиган хабарига кўра, Вальдепеньяс "Арсенал" радаридан чиқмаган. Лондон клуби ёш ҳимоячини келаси ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда.
Transfermarkt портали Виктор Вальдепеньяснинг трансфер қийматини 500 минг евро деб баҳоламоқда. Асосий жамоадаги дебютдан сўнг ҳимоячининг нархи яқин вақт ичида ошиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари "Реал" меҳмонда "Алавес"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ва Родриго гол муаллифларига айланди.



Фикрлар