"Арсенал" Рэмзига Ла Лигадан ўринбосар топди
Лондоннинг "Арсенал" клуби "Эйбар" ярим ҳимоячиси Хоан Хорданага қизиқиб қолди.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” 24 ёшли испаниялик футболчини ёзда “Ювентус”га ўтиб кетадиган Аарон Рэмзига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда. Ушбу трансфер лондонликларга 15 млн еврога тушиши мумкин.
Маълумот учун, Хордана жорий мавсум “Эйбар” сафида 29та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар