«Арсенал» «Рома» ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи
«Рома» жамоасида тўп сураётган француз ярим ҳимоячиси Ману Коне Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда Corriere нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Арсенал» раҳбарияти футболчининг вакиллари билан дастлабки мулоқотни амалга оширган. Ҳозирча лондонликлар томонидан расмий таклиф йўқ, аммо клуб 25 ёшли ярим ҳимоячини сотиб олиш имкониятларини жиддий ўрганмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Коне барча мусобақалар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли пас муаллифига айланди.
«Рома» ва Коне ўртасидаги шартнома 2029 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали баҳосига кўра, ярим ҳимоячининг трансфер қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Фикрлар