"Арсенал" сардори билан янги шартнома имзолайди

"Арсенал" ярим ҳимоячи Мартин Эдегор билан келишувни узайтирмоқчи.

Инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, лондонликлар яқин кунларда футболчи билан музокараларни бошлайди. Томонлар узоқ муддатли янги шартнома имзолаши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мартиннинг "канонирлар" билан амалдаги битими 2025 йилгача мўлжалланган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!