"Арсенал" сўнгги 3,5 йилда илк бор қаторасига 9та ўйинда ғолиб чиқди

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия премьер-лигасининг 8-турида “Арсенал” Лондон дербисида ҳамшаҳари “Фулхэм”ни (5:1) йирик ҳисобда мағлубиятга учратди.

Эътиборлиси, “канонирлар” шу тариқа сўнгги 3,5 йилда илк бор қаторасига 9та ўйинда ғалаба қозонишди. Улар бундай серияни сўнгги бор 2015 йилнинг март-апрель ойларида қайд этишган эди. Таъкидлаш керакки, “Арсенал” ўша мавсум АПЛда 3-ўринни қўлга киритган ва Англия кубогида зафар қучган эди.

Маълумот учун, Унаи Эмери бошчилигидаги “Арсенал” айни дамда премьер-лиганинг ўтган 8та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 4-ўринни эгаллаб туришибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!