Ads

Лондонинг "Арсенал" клуби келгуси мавсумдан Adidas компанияси экипировкаларидан фойдаланади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Mirror нашри тарқатган хабарга кўра немис компанияси “канонирлар” билан беш йиллик келишув имзолашган. Ушбу келишувга кўра “Арсенал” ҳар мавсум Adidas’дан 60 млн фунт ҳомийлик маблағи олади.

Таъкидлаш керакки, техник ҳамкордан катта маблағ олиш борасида “Арсенал”дан фақатгина "Манчестер Юнайтед" (75 миллион фунт Adidas) ва "Барселона" (140 миллион Nike) юқорида ҳолос.

Эслатиб ўтамиз, “Арсенал” сўнгги йилларда Puma компанияси билан ҳамкорлик қилиб келаётган эди.