"Арсенал" Тоналини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда "Tuttosport" нашри хабар берди.
Манбага кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби 25 ёшли футболчига қизиқмоқда. "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" ҳам италияликни кузатиб бормоқда. "Оқ-қоралар" Тоналини 115 миллион еврога сотишга тайёр.
Бу мавсумда Тонали барча мусобақаларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Фикрлар