“Арсенал” тўрт футболчидан воз кечди
“Арсенал” ёзда таркибини тажрибали ўйинчилар билан кучайтиришни мақсад қилган. Янги ижрочиларга жой очиш учун клуб мутасаддилари бош мураббий Микель Артетага керак бўлмай қолган футболчилар билан хайрлашади.
The Telegraph нашрининг таъкидлашича, “Арсенал” келаси мавсум Чемпионлар лигасида ғолиблик учун курашмоқчи. Бунинг учун таркиб сезиларли даражада кучайтирилиши шарт.
Маълумотларга кўра, Микель Артета келаси мавсумда ҳам Эйнсли Мэйтленд-Найлс, Рейсс Нельсон, Фоларин Балогун ва Эмиль Смит-Роу хизматидан фойдаланмайди.
Бу футболчилар орасида Балогуннинг харидори кўп. Франциялик ҳужумчи ижарада ўйнаётган “Реймс” таркибида сермаҳсуллик кўрсатмоқда. У Франция чемпионатида рақиблар дарвозасини 18 маротаба ишғол қилди. Шунга қарамай, Микель Артета унга имконият бермоқчи эмас.
Фикрлар