"Арсенал Тула" бир киши кам бўлиб қолган "Уфа"ни енга олмади. Ўрунов тўлиқ ҳаракат қилди

РПЛ 14-туридан ўрин олган "Арсенал Тула" - "Уфа" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда ҳисоб очилгани йўқ. 

Қайд этиш жоиз, учрашувнинг 18-дақиқасида меҳмонлар футболчиси Руслан Фишенко қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Ушбу учрашувдан сўнг "Уфа" очколари сонини 14 тага етказиб олган ҳолда, 11-ўринни банд этиб турибди. "Арсенал Тула"да ҳозирча 13 очко бор ва улар 14-поғонада жойлашган. 



  • 90+6'

    Учрашув якунига етди. Мазкур ўйинда дарвозалар дахлсиз қолди. 

  • 90+3'

    "Арсенал" ҳужумлар уюштирмоқда. Айни дамда улар бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 87'

    Артём Голубев Филип Мрзляк ўрнини эгаллади. 

  • 83'

    Остон Урунов ўйин қоидасини бузди. "Арсенал Тула" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 80'

    "Уфа"да ўзгариш. Хамид Агаларов ўрнига Александр Саплинов майдонга тушди. 

  • 78'

    Эванс Кангва майдонни тарк этмоқда. Унинг ўрнини Зурико Давиташвили эгаллади. 

  • 71'

    "Арсенал Тула" позицион ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

  • 69'

    "Уфа" таркибида ўзгариш. Владислав Камилов ўрнига Вячеслав Кротов майдонга тушди. 

  • 69'

    Эванс Кангва жарима майдонига кириб борди ва ноаниқ зарба йўллади. 

  • 66'

    "Арсенал" тинимсиз ҳужумлар уюштирмоқда, бироқ самарасиз. 

  • 62'

    Боян Йокич жароҳат олди. Унга шифокорлар ёрдами зарур. 

  • 59'

    Кангванинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга  Александр Беленов тўпни қайтариб юборди. 

  • 56'

    Кингс Кангва бурчакдан тўпни ўйинга киритиб берди. Ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди. 

  • 55'

     Остон Урунов жароҳат олиб, майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

  • 53'

    Алексей Стукалов сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 47'

    "Арсенал Тула" бурчак зарбасида сўнг ҳавфли вазият юратди. Ҳимоячилар ўз ўрнида. 

  • 45'

    Учрашувнинг иккинчи бўлими бошланиш арафасида. 

  • 45+3'

    Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча ўйинда ҳисоб очилмади. 

  • 45'

    Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 44'

    Евгений Луценко жуда қўпол ўйнади. "Уфа" жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

  • 40'

    Энди "Арсенал Тула" бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

  • 39'

    "Уфа" бурчак зарбасидан тўпни ўйинга киритиб берди. Узатма кучли ва ноаниқ чиқди. 

  • 36'

    Сергей Ткачев рақибга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточка билан жазоланди. 

  • 34'

    "Арсенал" футболчиси Кингс Кангванинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб қолди. 

  • 31'

    Даниил Хлусевич жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб олиб, зарба йўллади. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди. 

  • 28'

    "Уфа" футболчиси Хамид Агаларовнинг узатмасидан сўнг тўп ҳимоячилар тўпни қайтариб юборди. 

  • 26'

    Вячеслав Кротов ҳужумга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар уни тўхтатиб қолди. 

  • 22'

    Вячеслав Кротов тўп учун курашда ўйин қоидасини бузди. "Арсенал" фойдасига жарима зарбаси. 

  • 18'

    Руслан Фищенко иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. 

  • 17'

    Игорь Смольников жарима майдони ичида тўпни қабул қилди, бироқ зарба йўллай олмади. 

  • 14'

    Руслан Камболовнинг уриниши муваффақиятсиз якунланди. 

  • 11'

    Филип Мрзлякнинг зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб қолди. 

  • 9'

    Эванс Кангва бир рақибни алдаб ўтди. Бироқ ҳафвли вазият ярата олмади. 

  • 6'

    "Арсенал" футболчиси Евгений Луценко офсайд ҳолатига тушиб қолди. 

  • 4'

    "Арсенал Тула" жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

  • 2'

    Остон Урунов чап қанотдан кириб бориб, дарвоза томон зарба йўллади. Бироқ дарвозабон тўпни қайтарди. 

  • 0'

    Ўйинга старт берилди. 

  • 0'

    РПЛ 14-туридан ўрин олгань "Арсенал Тула" - "Уфа" учрашуви бироздан сўнг старт олади. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали томоша қилинг. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!