Яқиндагина "Арсенал" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Унаи Эмерини истеъфога чиқаргани борасида хабар бергандик.
 
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Эмерининг ўрни кўп вақт бўшаб қолмади. Яъни лондонликларга вақтинча янги бош мураббий тайинланди. У Фредрик Юнгберг.
 
Маълумот ўрнида, Фредрик Юнгберг 2018 йилдан бери "Арсенал"нинг ёшлар жамоасини бошқараётганди.