“Арсенал” ва “Челси” товон пули 100 миллион бўлган бразилиялик футбол учун курашишмоқда

"Арсенал" "Коринтианс"нинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Брено Бидонни сотиб олиш бўйича дастлабки музокараларни ўтказди, аммо "Челси" келишувга аралашиши мумкин. Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.

Манбага кўра, айни дамда "канонирлар" бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга энг яқин турибди. "Коринтианс" музокараларда кучли позицияни эгаллаб турибди, чунки Бидоннинг шартномасида 100 млн евро товон пули белгиланган. Бироқ, Сан-Паулу клуби ярим ҳимоячининг имкониятларини реал баҳоламоқда ва уни ёзда 30 млн еврога сотишга рози бўлиши мумкин.

Бидон 2024 йилнинг март ойидан бери "Коринтианс"нинг катталар жамоасида ўйнамоқда. Бу вақт ичида бразилиялик футболчи барча мусобақаларда 107 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йил охиригача мўлжалланган. Трансфермаркт порталида келтирилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор нархи 14 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!