"Арсенал" ва "Эвертон" испаниялик ҳимоячи учун кураш бошлади

"Атлетик" Бильбао клуби ҳимоячиси Унаи Нуньес АПЛ клубларининг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 22 ёшли испаниялик футболчи учун "Арсенал" ва "Эвертон" клублари кураш бошлаган. Таъкидлаш керакки, ушбу трансфер инглиз клублари учун 25 млн евродан камига тушмаслиги айтилмоқда.

Маълумот учун, Нуньес асли “Атлетик” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 3 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!