"Арсенал" ва "Милан" бир футболчи учун курашади

  • 12 ноябрь, 2020, 12:20
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Ред Булл Зальцбург" клуби ярим ҳимоячиси Доменик Собослаи "Арсенал" раҳбариятининг эътиборига тушди.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, “канонирлар” 20 ёшли Венгрия терма жамоаси аъзосини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олмоқчи. Бу борада Лондон клуби “Милан” билан рақобатлашишига тўғри келади. Боиси, “россонерилар” ҳам Доменикни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Доменик Собослаи жорий мавсум "Ред Булл Зальцбург" сафида 12 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!