"Арсенал" ва "Милан" ёзда франциялик тўпурар учун курашади

"Бетис"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Набиль Фекир ёзги трансфер ойнаси вақтида клубини тарк этиши мумкин.

Marca нашри хабарига кўра, 26 ёшли футболчини хизматларига "Милан" ва "Арсенал" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt 32 миллион еврога баҳолаётган футболчи учун иккала клуб ҳам расмий таклиф ҳозирлашмоқда. Футболчининг ўзи эса яна бир мавсум испан клуби таркибида қолишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Фекир "Бетис" сафини 2019 йил июнида тўлдирган эди. Ўша йилнинг ўзида футболчи "Ливерпуль"га ўтишга яқин турган, бироқ якунда трансфер амалга ошмай қолганди.

Жорий мавсумда франциялик футболчи Примерада 22 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг "Бетис" билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!