"Арсенал" ва "Наполи" бир дарвозабон учун курашмоқда

Леверкузеннинг “Байер” клуби дарвозабони Бернд Лено жамоасини ўзгартириши мумкин.

Bild нашрида ёзилишича, унга Италиянинг “Наполи” ва Англиянинг “Арсенал” жамоалари қизиқиш билдиришмоқда.

Ёзда “Наполи” сафини Хосе Рейна тарк этади ва улар испаниялик кипернинг ўрнига айнан Ленони олиб келишни мўлжаллашмоқда.

Шунингдек, “Арсенал” ҳам германиялик посбонга қизиқаётганлиги айтилмноқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!